Қозоғистонликлар парадзюдо бўйича жаҳон Гран-присида учта медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон спортчилари парадзюдо бўйича Бутунжаҳон Гран-при сериясида иккита олтин ва битта бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
None

Токио—2020 Паралимпия ўйинлари кумуш медали совриндори қозоғистонлик Ануар Сариев 60 килограмм (J2) вазн тоифасида финал баҳсида грузиялик курашчини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

Мамлакат ҳисобига иккинчи «олтин»ни 73 килограмм (J2) вазн тоифасида Олжас Оразалиули келтирди. Финал жангида у франциялик машҳур полвон Петит Натханни иппон усулида мағлуб этди.

+90 кг (J2) вазн тоифасида Ерлан Қонқиев Гран-прининг бронза медали соҳибига айланди.

30-31 январ кунлари Алмада (Португалия) шаҳрида парадзюдо бўйича Жаҳон Гран-приси бўлиб ўтди. Мусобақада дунёнинг 22 давлатидан 90 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Фото: Қозоғистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси


Сўнгги хабарлар