Қозоғистонликлар иштирокидаги бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал жангларини қаердан томоша қилиш мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform – 4 ноябр куни Белградда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ярим финал жанглари бўлиб ўтади, унда Қозоғистондан беш нафар боксчи иштирок этади. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.
None
None

Куннинг иккинчи ярмида Темиртас Жусипов (48 кг) беларуслик Евгений Кармильчик билан, Маҳмуд Сабирхан (54 кг) ҳиндистонлик Aкаш Кумар билан, Aбилайхан Жусипов (67 кг) япониялик Севонрец Оказава билан куч синашади. Qazsport телеканалида жонли эфир Нур-Султан вақти билан соат 18:00да бошланади.

Кечки сессияда икки қозоғистонлик боксчи чиқиш қилади: Сакен Бибосинов (51 кг) таиландлик Танарат Саенгфетга, Серик Темиржанов кубалик Освел Кабальеро Гарсияга қарши рингга кўтарилади. Qazsport телеканалидаги жонли эфир Нур-Султан вақти билан соат 23:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилги жаҳон чемпионатида дастлаб Қозоғистон терма жамоаси ўн учта боксчи билан иштирок этган бўлса, турнир давомида улардан саккиз нафари мусобақадан чиқиб кетди.


Сўнгги хабарлар