Қозоғистонликлар бу йил 120 кун дам олади

ASTANА. Кazinform – 2023 йилда қозоғистонликлар 120 кун дам олади, дея хабар беради Кazinfrom.
None

Йиллик календарга кўра, 365 кундан 245 кун иш куни ҳисобланади. Бу 5 кунлик иш ҳафтаси асосида ҳисоблаб чиқилган.

Қозоғистонликлар январ ва март ойларида максимал 12 кун дам олади. Феврал ва ноябр ойларида эса 8 кун.

«Қозоғистон Республикасида байрамлар тўғрисида»ги қонунга кўра, Янги йил давлат мақомига эга байрам саналади. Шундай қилиб, 1-2 январ дам олиш куни сифатида белгиланган.

Йил давомида дам олиш кунларини қуйидагича ажратиш мумкин:

- Январда Янги йил учун 3 кун - 1, 2 ва 3 январ;

- март ойида 3 кун - 21, 22 ва 23 март;

- апрел ва май ойларида Қозоғистон халқларининг бирлиги куни учун 3 кун - 29, 30 апрел ва 1 май, шунингдек, Ватан ҳимоячилари куни ва Ғалаба куни учун 4 кун - 6, 7, 8 ва 9 май;

- июл ойида иш куни шанбага ўзгартирилиши туфайли 4 кун дам олади - 6, 7, 8 ва 9 июл;

- Декабрда Мустақиллик куни учун 3 кун - 16, 17 ва 18 декабр. Чунки 16 декабр шанбага тўғри келади.

2023 йилда Рождество учун қўшимча байрам бўлмайди. Чунки диний байрам шанба ёки якшанбага тўғри келса ҳам, байрам кейинги кунга ўтмайди.

Қурбон ҳайити 28 июн куни бошланади.

Сўнгги хабарлар