Қозоғистонликлар 36 минг хорижий автомобилни қонунийлаштиришга рухсат олди

ASTANA. Kazinform – ҚР Ички ишлар вазирлиги вакили Шуғила Турлибек хорижий автомобилларни легаллаштиришнинг иккинчи ҳафтасидаги статистик маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Хорижий автомобилларни қонунийлаштиришнинг иккинчи ҳафтаси ўтди. Бугунги кунда 36 минг Қозоғистон фуқаросига хорижий автомобилларини қонунийлаштиришга рухсат берилган. 16 мингга яқин одам автомашинасини рўйхатдан ўтказди»

, - дейди Шуғила Турлибек.

Шунингдек, у қонунийлаштириш 2023 йил 1 июлгача давом этишини эслатди.

«Мурожаат қилиш усуллари: eGov.kz электрон ҳукумат портали орқали; Иккинчи даражали банкларнинг аризалари орқали; ДХКМларда ҳам қабул қилинади», - деди ҚР ИИВ вакили.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар