Қозоғистонликлар 17 йил ичида eGov портали орқали 400 миллион хизмат олди

None
ASTANА. Кazinform – Бугун «еGov электрон ҳукумат портали» ишга тушганига 17 йил тўлди. «Миллий ахборот технологиялари» АЖ бошқаруви раиси Ростислав Коняшкиннинг сўзларига кўра, 17 йил ичида порталда 14 миллион фойдаланувчи рўйхатдан ўтган ва 400 миллиондан ортиқ хизмат олган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Электрон ҳукумат портали бундан роппа-роса 17 йил аввал ишга тушган. Бугунги кунда 14 миллион киши ундан фойдаланувчи ҳисобланади. Мазкур портал фуқаролар ва давлат, бизнес ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг асосий воситасига айланди. Бу нафақат давлат томонидан кўрсатиладиган хизматларни соддалаштиради, балки коррупция хавфини ҳам камайтиради. Фуқароларнинг ҳаёти янада қулай бўлди», — деди Ростислав Коняшкин.

Шунингдек, у «Электрон ҳукумат» лойиҳасининг такомиллаштирилиши Қозоғистоннинг БМТ рақамли рейтингидаги ўрнини мустаҳкамлаганини айтди.

«Электрон ҳукумат» лойиҳаси бўйича дунёда етакчи давлатлар қаторидан жой олдик. Биз онлайн хизматлар кўрсатиш бўйича биринчи ўнталикка кирдик. Жорий йил охирига қадар смартфон орқали электрон кўринишда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини 90 фоизга етказиш мақсад қилинган. Мобил иловадан аллақачон 3 миллионга яқин киши фойдаланади. Буларнинг барчаси ҳар ой унинг хизматларига мурожаат этувчи фаол фойдаланувчилардир», — деди «Миллий ахборот технологиялари» АЖ бошқаруви раиси.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram