Қозоғистонлик ёш теннисчилар Астана турнирини муваффақиятли бошладилар

ASTANА. Кazinform — Астанадаги Beeline Arena миллий теннис маркази кортларида халқаро Asu Open турнири бўлиб ўтмоқда.

Теннис
Фото: ҚТФ

Сандуғаш Кенжебаева ва Ева Коришева World Tennis W15 турнирида қизлар яккалик баҳсларида илк ғалабаларини қўлга киритишди.

Рейтингда 1434-ўринни эгаллаган С. Кенжебаева дунёнинг 1107-ракеткаси, россиялик Мария Михайловани камбэк эвазига мағлуб этди - 5:7, 6:3, 6:0.

Е. Коришева кутилмаганда дунёнинг 938-ракеткаси, ҳиндистонлик Аканкша Дилип Ниттурени 6:2, 7:6 (7:4) ҳисобида мағлуб этди.

Йигитлар ўртасидаги World Tennis M15 турнирида дунёнинг 627-ракеткаси Амир Омарханов рейтингда 1033-ўринни эгаллаган украиналик Владимир Якубенкони 6:3, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Яна бир ёш қозоғистонлик теннисчи Дамир Жалғасбай дунёнинг 1126-ракеткаси, ҳиндистонлик Маан Кешарванига ҳеч қандай имконият қолдирмади – 6:1, 6:2.

Қизлар жуфтлик баҳсларида Альбина Какенова ва Анастасия Кримкова ажойиб натижа қайд этишди. Қозоғистонлик жуфтлик турнирнинг 4-ракеткалари, россиялик Екатерина Маклакова — Мария Шолоховани 3:6, 6:4, 11:9 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.

Бир кунда иккита ўйин ўтказган Е. Коришева Айя Нупбай билан биргалиқда биринчи босқичда ҳиндистонлик Сонай Патал - Яшасвини Панварни 6:1, 7:5 ҳисобида мағлуб этишди. Ева ва Айя чорак финалга йўлланма олди.

Астана турнирида бошқа қозоғистонлик теннисчилар ҳам иштирок этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жибек Қуламбаева дунё рейтингида 115-ўринга кўтарилди.