Қозоғистонлик ўсмир теннисчилар халқаро турнирларда ғалаба қозондилар

ASTANА. Кazinform - Қозоғистонлик ўсмир теннисчилар ITF турнирларида муваффақиятли иштирок этдилар. Айя Нупбай ITF J200 Juniors Almaty мусобақасининг жуфтлик баҳсларида чемпион бўлди.

Ўсмир теннисчилар
Фото: ҚТФ

Алматида Айя россиялик Полина Кухаренко билан биргаликда қозоғистонлик Полина Слепцова ва америкалик Амина Салибевани 6:1, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида ITF J60 Juniors турнири якунланди. Унда София Исакова яккалик баҳсларида ҳамюрти Ариана Колбасинани ютди – 6:1.

Бир ҳафта муқаддам София Чўлпон-Ота шаҳрида ўтказилган ITF J30 турнирининг яккалик баҳсларида ғолибликни қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бейбит Жуқаев Буюк Британиядаги асосий мусобақага йўлланма олгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар