15:18, 10 Июнь 2024 | GMT +5
Қозоғистонлик ўқувчилар Осиё олимпиадасида 7 совринни қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ўқувчилари APhO Осиё физика олимпиадасида еттита совринни қўлга киритди. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Малайзиянинг Кампар шаҳрида физика бўйича Осиё олимпиадаси ўз якунига етди. Унда 27 давлатдан 212 нафар талаба беллашди.
Қозоғистон терма жамоаси битта кумуш, олтита бронза ва битта мақтов ёрлиғини қўлга киритди.