Қозоғистонлик ўқувчилар Халқаро фалсафа олимпиадасида биринчи ўринни эгаллашди

ASTANA. Kazinform – 14-17 май кунлари Варшавада 10-11 синф ўқувчилари ўртасида Халқаро фалсафа олимпиадаси бўлиб ўтди. Бу йилги таълим танловида дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан 118 нафар ўқувчи иштирок этди ва ўзаро куч синашди.

Қазақстан оқушылары Халықаралық философия олимпиадасында алғаш рет марапатқа ие болды
Фото: Оқу-ағарту министрлігі

Халқаро мусобақа натижаларига кўра, Қозоғистон терма жамоаси аъзоларига фахрий ёрлиқлар топширилди. Хусусан, Қарағандидаги Қаниш Сатпаев номидаги гимназиянинг 11 синф ўқувчиси Евгения Шатохина ва “Алмати-Медеу” интеллектуал мактабининг 11 синф ўқувчиси Сакен Занғар миллий мукофотга сазовор бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, ушбу олимпиада тарихида қозоғистонлик ўқувчилар биринчи марта мукофотга сазовор бўлди. Бу фалсафий фикрлаш маданиятининг шаклланиши ва мамлакатимиз ёш зиёлиларининг таълим даражасининг яққол кўрсаткичидир.