Қозоғистонлик ўқ отувчилар Германияда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этишади

ASTANA. Kazinform - Ўқ отиш бўйича Қозоғистон терма жамоаси Мюнхенда (Германия) бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этади, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Ўқ отувчилар
Фото: ҚР МОҚ

Жаҳон турнири 31 майдан 7 июнга қадар бўлиб ўтади.

Қозоғистон шарафини Жаҳон кубоги босқичида Александра Ле, Ислам Сатпаев, Арина Алтухова, София Шульженко, Матвей Тимофеев, Елизавета Безрукова, Константин Малиновский, Никита Шахторин, Кирилл Цуканов, Руслан Юнусметов, Анастасия Шлушченко, Ирина Юнусметова,Валерий Рахимжан, Валерия Попелова, Эльдар Иманқулов, Никита Чирюкиин, Малика Сейиллар ҳимоя қилишади.

Сўнгги хабарлар