Қозоғистонлик теннисчилар Уимблдонда қанча даромад ишлаб топишди

None
Фото: ktf.kz
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик теннисчилар Уимблдон турнирида қанча даромад ишлаб топгани маълум бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, яккалик баҳсларида чорак финалга чиққан Елена Рибакина 340 000 фунт стерлингни (194 075 525 тенге) қўлга киритди.

Яккалик баҳсларида тўртинчи босқичдан ўта олмаган Александр Бублик 207 000 фунт стерлинг (118 157 746 тенге) билан қайтди.

Юлия Путинцева яккалик баҳсларида (55 000 фунт стерлинг ёки 31 394 570 тенге) ва жуфтлик баҳсларида (6 875 фунт стерлинг ёки 3 924 321 тенге) биринчи даврадаги чиқиши учун жами 61 875 фунт стерлинг ёки 35 318 891 тенге даромад олди.

Анна Данилинанинг кўрсаткичи – жуфтлик баҳсларида биринчи босқич: 6 875 фунт стерлинг (3 924 321 тенге) ва аралаш баҳсларда чорак финал: 8 250 фунт стерлинг (4 709 185 тенге), натижа – 15 125 фунт стерлинг (86 321 тенге).

Жуфтликлар баҳсининг биринчи даврасида омадсизликка учраган Александр Недовесов ва Андрей Голубев 6875 фунт (3924321 тенге) ишлаб олди.

Уимблдоннинг саралаш босқичининг биринчи даврасида майдонга тушган Тимофей Скатовнинг даромади 12 750 фунт стерлингни (7 277 832 тенге) ташкил этади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар