Қозоғистонлик теннисчилар ўсмирлар ўртасидаги турнирларда муваффақиятли иштирок этишди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Ёш қозоғистонликлар Тennis Europr ва ITF Juniors туркумидаги турнирларда яна бир бор муваффақиятли иштирок этди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон теннис федерациясига таяниб.

Душанбе шаҳрида 18 ёшгача бўлган теннисчичилар ўртасидаги ITF Juniors турнирида Виталий Зацепин сингапурлик Максимус Вонг билан жуфтлик чемпионлиги учун баҳсда мусобақанинг биринчи жуфтлиги – ўзбекистонликлар Бобур Мадаминов/ Бобур Ёқубжоновни 6:3, 7:6(7:5) ҳисобида мағлуб этди. Яккалик баҳсларида ҳал қилувчи ўйинда россиялик Максим Гончаровга имкониятни бой берган яна бир қозоғистонлик Олег Гусаков финалчига айланди – 4:6, 2:6.


12, 14 ва 16 ёшгача бўлган ўсмирлар Европа турнирларида ёрқин ғалабаларни қўлга киритди.

Германиянинг Регенсбург шаҳрида бўлиб ўтган биринчи тоифадаги мусобақада Роберт Каминский финалда корт эгаси германиялик Лиан Бинарт устидан 6:4, 6:3 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Роберт учун бу халқаро миқёсдаги биринчи ягона кубокдир.


Регенсбургдаги турнирда худди шу жойда, лекин 16 ёшгача бўлган теннисчичилар ўртасида София Исакова ва Анастасия Кримкова жуфтлик баҳсларида ғалаба қозонишди. Ғолиблик учун кечган баҳсда қозоғистонлик футболчилар украиналик Полина Семенюк/Анастасия Сорскадан кучли эканини исботлади – 6:2, 6:3.


Черногориядаги 12 ёшгача бўлган теннисчичилар ўртасидаги иккинчи тоифадаги турнирда Амина Нурмахан финалга чиқди, бироқ Амина соғлиги ёмон бўлгани учун ҳал қилувчи ўйинга чиқа олмади ва Медина Утепберген россиялик Эва Калядина билан жуфтликда кумуш медални қўлга киритди.

Ереванда 14 ёшгача бўлган теннисчичилар ўртасидаги учинчи тоифадаги теннис бўйича Европа турнирида қозоғистонлик Ярослав Пшеничний ва Олжас Есенали чемпионлик учун ўйинда россиялик Иван Молгин/арманистонлик Давид Погосянга 4:6, 7:2, 6:10 ҳисобида имкониятни бой беришди. Қизлар ўртасида россиялик Виктория Остриух билан жуфтлик ҳосил қилган Албина Какенова Тео Чая (Грузия)/Рада Золотарева (Россия)га 6:3, 7:6 (7:5) ҳисобида имкониятни бой берди.


Фото: ktf.kz


Сўнгги хабарлар
telegram