14:15, 21 Июнь 2022 | GMT +6
Қозоғистонлик теннисчилар Истбурндаги турнирни ғалаба билан бошлади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчилар Юлия Путинцева ва Александр Недовесов Буюк Британияда бўлиб ўтаётган WTA 500 туркумига кирувчи турнирда қатнашмоқда, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон теннис федерациясига таяниб.
Дунёнинг 33-ракеткаси қозоғистонлик Юлия Путинцева Буюк Британияда бўлиб ўтаётган WTA 500 туркумига кирувчи турнирнинг иккинчи даврасида WТА рейтингининг 40-поғонасидан жой олган испаниялик Сара Соррибес-Тормодан 7:5, 6:1 ҳисобида устун келди.
Истбурндаги мусобақанинг учинчи босқичида Путинцева украиналик Ангелина Калинина ёки грециялик Мария Саккари билан куч синашади.
Истбурн шаҳрида, лекин эркаклар ўртасида 250талик бўйича Александр Недовесов покистонлик Айсам Қуреши билан жуфтликда чорак финалга йўл олди. Қозоғистон-Покистон дуэти биринчи даврада британиялик Жулиан Кэш/Анри Паттенни икки сетда мағлуб этди – 6:4, 7:6 (7:4).