Қозоғистонлик теннисчилар АТP рейтингида юқорига кўтарилишди

Теннис
Фото: Sports.kz

Қозоғистонлик икки теннисчи ўтган ҳафта якунида АТP рейтингида ўз ўрнини сезиларли даражада яхшилади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб

Яккалик баҳсларида энг ажойиб сакрашни Григорий Ломакин амалга оширди – у 29 поғонага кўтарилиб, ҳозирда 782-ўринни эгаллаб турибди. Жуфтлик баҳсларида Тимур Мауленов бирданига 140 поғонага юқорилаб, 1678-ўринга жойлашди.

Қозоғистоннинг яккалик баҳсларида энг яхши теннисчиси Александр Бубликка келсак, у АТP рейтингида 29-ўринни сақлаб қолди. Қозоғистоннинг иккинчи ракеткаси Тимофей Скатов ҳам аввалги позициясида қолди - 123-ўрин. Жуфтлик баҳсларида ҳамон энг яхши теннисчи Александр Недовесов бўлиб турибди - у 46-ўринда.

Сўнгги хабарлар