Қозоғистонлик теннисчи якуний WTA турнирини муваффақиятли бошлади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида 1-чи, дунёнинг 12-ракеткаси Анна Данилина АҚШнинг Форт-Уорт шаҳрида ўтказилаётган WTA якуний турнирини муваффақиятли бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Қозоғистонлик теннисчи бразилиялик Беатрис Хаддад Майя билан биргаликда Пэм Шрайвер гуруҳидаги илк учрашувини Габриэла Дабровски (Канада) – Джулиана Ольмос (Мексика) жуфтлиги билан ўтказди.

Биринчи ўйинда Анна ва Беатрис 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қозоғистон-Бразилия жуфтлиги иккинчи сетда бирорта ҳам гейм бермади - 6:0. Бир соатдан ортиқ давом этган мусобақада улар 1 та эйс амалга оширди ва 8 та брейк-пойнтдан 7 тасидан фойдаланди.

Қозоғистон-Бразилия жуфтлиги Людмила Киченок (Украина) – Елена Остапенко (Латвия) ва Элизе Мертенс (Бельгия) – Вероника Кудерметова (Россия) билан куч синашади.

Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жуфтлик плей-офф босқичига йўлланма олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 15 ёшли қозоғистонлик теннисчи катталар ўртасидаги халқаро турнирга йўлланма олгани ҳақида ёзган эдик.


Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар