19:17, 12 Январь 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик теннисчи Таиланддаги турнирнинг ярим финалига чиқди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик Жибек Қуламбаева Таиландда бўлиб ўтаётган Нонтхабури 2 ITF W40 турнирининг жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистонлик теннисчи исроиллик Лина Глушко билан биргаликда дастлаб япониялик Киока Окамура ва таиландлик Пеангтарн Плипуекни 7:5, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Бугун Қозоғистон-Исроил жуфтлиги чорак финалда таиландлик Чомпоотип Жандакет ва Тамачан Момкунтод билан куч синашди.
Ж.Қуламбаева ва Л.Глушко 7:6 (7:2), 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўлланма олди. Уларнинг ярим финалдаги рақиблари кейинроқ маълум қилинади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ