Қозоғистонлик теннисчи Таиланд турнирини ғалаба билан бошлади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик Денис Евсеев Таиланддаги челленжер турнирини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, Д.Евсеев АТP Challenger Tour турниридаги илк учрашувини тайпейлик Сюй Юя билан ўтказди.

Биринчи партия давомида Денис учинчи геймда брейк қилди ва 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Шундан сўнг Сюй ўйинни давом эттиришдан бош тортди.

Д.Евсеев иккинчи босқичда франциялик Кириан Жаке билан кортга чиқади. У таиландлик Касидит Самрейни мағлуб этди - 6:2, 4:6, 6:4.

Бу йилги «Катта Дубулға» туркумига кирувчи турнирларнинг сўнггиси бўлмиш АҚШ очиқ чемпионатининг саралаш баҳслари ҳам бугун бошланади. Мазкур мусобақада Дмитрий Попко ва Михаил Кукушкин асосий тўрга чиқишга ҳаракат қилади. Д.Попко бугун италиялик Андреа Пеллегрино билан куч синашади. М.Кукушкин эртага аргентиналик Николас Кикер билан куч синашади.

Фото: ktf.kz

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар