09:35, 15 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик теннисчи Пуэрто-Рикодаги турнирнинг чорак финалига чиқди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик, дунёнинг 256-ракеткаси Бейбит Жуқаев Пальмес дель Мар (Пуэрто-Рико) челленджер турнирининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада дунёнинг 340-ракеткаси америкалик Эван Чжу билан ўйнади.
Биринчи ўйинда брейк билан америкалик спортчи устунлик қилди - 6:4.
Бироқ шундан кейин Бейбит ғалаба қозонди - 7:5, 6:2.
Деярли уч соат давом этган баҳсда Жуқаев 7 та эйс амалга оширди ва 10 та брейк-пойнтдан 4 тасидан фойдалана олди. Рақиб 6 та эйс, 2 та брейк (6 брейк-пойнт) билан чекланди.
Бейбит Жуқаев ярим финалга чиқиш учун жаҳон рейтингида 617-ўринни эгаллаб турган канадалик Лиам Драксл билан беллашади.
Айни пайтда қозоғистонлик теннисчи ATP Live рейтингида 242-ўринга кўтарилди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ