20:17, 17 Апрель 2023 | GMT +6
Қозоғистонлик теннисчи қизлар тарихда биринчи марта жаҳон рейтингида 7-ўринга кўтарилди
ASTANА. Кazinform – Теннис бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси Billie Jean King Cup янгиланган рейтингида 10-ўриндан 7-ўринга кўтарилди. Бу аёллар терма жамоаси тарихидаги энг юқори поғонадир, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон теннис федерациясига таяниб.
Қозоғистон терма жамоаси Италия, АҚШ, Германия, Руминия, Бельгия, Буюк Британия каби жамоаларни ортда қолдирди.
Қозоғистонликлар терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати саралаш босқичида Польшани 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган турнирнинг сўнгги босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Жаҳон рейтингида Швейцария терма жамоаси етакчилик қилмоқда.
Billie Jean King Cup топ – 10 рейтинги қуйидагича:
Фото: ktf.kz