Қозоғистонлик теннисчи беш кун ичида қаторасига бешта учрашувда ғалаба қозонди

Спорт
Фото: sports.kz.

Қозоғистонлик теннисчи Сандуғаш Кенжибаева Монастир (Тунис)даги турнирда муваффақиятли иштирок этишда давом этяпти, деб хабар беради Кazinform ХАА Sports.kzга таяниб.

1/8 финалда Кенжибаева руминиялик Изабелла Мария Сербан билан учрашди ва уни икки сетда ишончли тарзда мағлуб этди – 6:2, 6:3. Чорак финалда қозоғистонлик теннисчи АҚШ вакили Теа Тирунелвелига (WТА рейтингида 1097-ўрин) қарши кортга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Монастирдаги турнирда Сандуғаш Кенжибаева ўз чиқишларини саралашнинг биринчи босқичидан бошлаган ва беш кун давомида қаторасига бешта учрашувда ғалаба қозонган. Турнирнинг соврин жамғармаси 15 000 долларни ташкил этади.

Сўнгги хабарлар