Қозоғистонлик таэквондочилар ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида етти медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform – Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида еттита медал бор, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.
None
None

Финал куни таэквондочилар иккита «кумуш» ва битта «бронза» медалини қўлга киритди. Беғарис Бекенов (+78 кг) ва Мария Севостьянова (55 кг) иккинчи бўлди. Назим Махмутова (63 кг) бронза медали соҳибига айланди.

Шу тариқа, Нурболат Жанбиров шогирдлари ҳисобида еттита чемпионлик медали бор: иккита «кумуш» ва бешта «бронза». Бунгача Айдана Сундетбай (46 кг), Тамирлан Тлеулес (51 кг), Батирхан Тлеуғали (68 кг) ва Нурасил Қуандиқ (78 кг) учинчи бўлган эди.

Фото: olympic.kz


Сўнгги хабарлар