22:15, 15 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик таэквондочи Рита Бакишева Israel Open турнири совриндорлари қаторидан жой олди
ТЕL-АVIV. Kazinfotrm - Тел-Авивда (Исроил) таэквондо бўйича Israel Open халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Қозоғистонлик спортчи Рита Бакишева бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Kazinform федерация матбуот хизматига таяниб хабар беради.

У 46 кг вазн тоифасида учинчи бўлди.
Жаҳон рейтинг очколари ўйналадиган мусобақаларда 30 давлатдан 227 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Турнирда маҳаллий таэквондочилардан фақат Рита Бакишева иштирок этди.
Фото: kaztkd.kz