19:28, 15 Ноябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонлик таэквондочи Франциядаги халқаро мусобақада бронза медалини қўлга киритди
PARIJ. Kazinform – Парижда таэквондо бўйича Франциянинг «French ECOpen 2021» халқаро турнири якунланди, деб хабар беради Kazinform Olympic.kzга таяниб.
Мусобақада қозоғистонлик спортчилар ҳам иштирок этишди. Мусобақа якунларига кўра қозоғистонлик Жансел Дениз бронза медалига сазовор бўлди.
73 кг вазн тоифасидаги Жансел ярим финалда германиялик рақибига 16:23 ҳисобида имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, G-1 турнирида жами 450 нафар спортчи иштирок этди.