Қозоғистонлик сузувчи Нурдаулет Жумағали Паралимпия ўйинларининг кумуш медали соҳибига айланди
PARIS. Kazinform - Қозоғистонлик пара сузувчи Нурдаулет Жумағали Парижда бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларида совриндорлар қаторидан жой олди.
Қозоғистонлик спортчи 100 метрга брасс усулида (SB13 тоифаси) сузишда 1:04:83 натижа билан маррага иккинчи бўлиб етиб келди.
Бу масофада Нурдаулет фақат жаҳон ва Паралимпия рекордчиси германиялик спортчи Талисо Энгелдан (1:01.90) ортда қолди.
Бронза медали озарбайжонлик Вели Исрафиловга насиб этди (1:05,35).
Мусобақа давомида Н.Жумағали Осиё рекордини янгилади. Бундан олдин Нурдаулет Токио Паралимпиадасида бронза медалини қўлга киритган эди.
Шу тариқа Қозоғистон Париж Паралимпия ўйинларида бешинчи медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ақмарал Науатбек ёзги Паралимпия ўйинлари ғолибига айлангани ҳақида ёзган эдик.