Ақмарал Науатбек - ХVII ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони

Спорт
Фото: МОҚ

PARIS. Кazinform - Парадзюдо бўйича 48 килограмм (J2 тоифаси) вазн тоифасида иштирок этган қозоғистонлик Ақмарал Науатбек Париж Паралимпиадаси ғолибига айланди.

У финалда Франция вакили Сандрин Мартинени мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

Ақмарал Париж татамисининг нимчорак финалида туркиялик Жоҳиде Экени, чорак финалда ҳиндистонлик Кокилани иппон билан енгди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистон ўзининг илк олтин медалини қўлга киритди. Унда пауэрлифтинг бўйича 54 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Давид Дегтярев ғалаба қозонди. Бу билан у иккинчи бор Паралимпия ўйинлари чемпионига айланди.

Сўнгги хабарлар
telegram