Қозоғистонлик спортчиси уч карра Осиё чемпиони бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида джиу-джитсу бўйича «Asian Jiu Jitsu Championship 2021» бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 19 мамлакатдан 500 га яқин спортчи иштирок этмоқда. Чемпионатнинг биринчи кунида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган Нур-Султан шаҳрининг спортчилари «NE-Waza»да куч синашди, деб хабар беради Kazinform Нур-Султан шаҳар ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

57 кг вазн тоифасида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган пойтахтлик спортчи Галина Дуванова мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди ва уч карра Осиё чемпиони бўлди. Чемпионатнинг дастлабки иккита учрашувида Галина рақиблари устидан йирик ғалабага эришди ва финалга чиқди.

«Яна бир олтин медални қўлга киритганимдан жуда хурсандман. Мамлакатимиз мадҳияси янграганда, бу ифтихор туйғусини сўз билан ифодалашнинг иложи йўқ. Осиё чемпионатининг очилиш маросимида мамлакатимиз байроғини кўтариб чиқдим. Бу мен учун катта шараф. Натижалардан мамнунман. Биз яна кучлироқ машғулот ўтказамиз. Ўйлайманки, менинг ёрқин ғалабаларим ҳали олдинда», - деди Галина Дуванова.

Осиё чемпионатида иштирок этган Ислам Мамилов ва Нуржан Батирбековлар ҳам 69 кг вазнда рақибларига таслим бўлишмади. Якуний учрашувда икки спортчи олтин учун ўзаро баҳс олиб боришди. Натижада Ислам Мамилов биринчи, Нуржан Батирбеков иккинчи ўринни эгаллади.

Шу тариқа пойтахтлик спортчилар терма жамоа йиғинига иккита олтин ва битта кумуш медал олиб келишди.


Сўнгги хабарлар
telegram