Қозоғистонлик спортчи Польшада грэпплинг бўйича UWW жаҳон чемпиони бўлди

ALMATY. Kazinform – 25 ёшли қозоғистонлик Самат Айтпанбет «GI (кимоно)» грэпплинг бўйича UWW жаҳон чемпиони бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: instagram.com/samat.bjj

Мусобақа Польша пойтахти Варшава шаҳрида бўлиб ўтди. Самат 62 килограммгача бўлган вазн тоифасида жами тўртта жанг ўтказди – биттасида муддатидан олдин, қолганида эса очколар бўйича ғалаба қозонди. Унинг рақиблари Арманистон, Украина, Исроил ва Италия вакиллари эди.

«Бугун тарихий лаҳза! Мен грэпплинг бўйича UWW жаҳон чемпионатида катталар GI бўлимида ғолиб чиққан биринчи қозоғистонлик бўлдим. 62 килограммгача бўлган вазн тоифасида тўртта жанг ўтказиб, финалгача яққол устунлик билан чиқдим. Мен қозоқ халқини ушбу ғалаба билан табриклайман», – деб ёзди у Instagramдаги саҳифасида.

Муаллиф: Еламан Турисбеков


Сўнгги хабарлар