08:36, 01 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик спортчи эркин кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик Камил Куруглиев эркин кураш бўйича 17 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистонлик курашчи финалда Муса Ашрункаевга қарши рингга чиқди. Натижада рақибини 11:0 ҳисобида мағлуб этди.
Аввалроқ у 30 июл куни 92 кг вазнда ярим финалда америкалик Максвелл Райан Макеналлидан кучлироқ бўлиб чиқди. Натижада 12:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шунингдек, терма жамоа аъзоси Дарин Аскербек чемпионлик унвонини қўлга киритди.
У финалда америкалик Жексен Патрик Форрестни мағлуб этиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Жаҳон чемпионати Италия пойтахти Римда бўлиб ўтмоқда.
Муаллиф: Адилжан Умбет
Фото: kazakhstan__wrestling