Қозоғистонлик режиссёр Токио кинофестивалида «Энг яхши режиссёр» деб топилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Токиода Дарежан Ўмирбаевга «Энг яхши режиссёр» мукофоти топширилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Қазақфильм» киностудиясининг хабар беришича, 34-Токио халқаро кинофестивалининг танлов дастурида иштирок этган «Шоир» фильми учун Дарежан Ўмирбаев «Энг яхши режиссёр» мукофотини қўлга киритди.

Бу ҳақда бугун фестивалнинг ёпилиш маросимида маълум қилинди.

«Фестиваль ҳакамлар ҳайъати бу мукофотни Дарежан Ўмирбаевга берди, чунки бизга айниқса, фильм режиссёрининг ўзига хос дастхати ёқди», — деди ҳакамлар ҳайъати аъзоси Крис Фудживара. – Бу фильм нафақат шеърият, балки бу санъатнинг қадрига етмайдиган замонда шоир бўлиш нақадар қийинлигини кўрсатади. Бугунги кунда бу муаммо мустақил кино ижодкорлари олдида турибди, десак муболаға бўлмайди. Бу фильм инсониятнинг маънавий ривожига беқиёс ҳисса қўшаётган санъатга бефарқ бўлмаган инсонлар ижодидир».

Қозоғистонлик режиссёр ўз нутқида «Шоир» фильмига берилган юксак баҳо учун ҳакамлар ҳайъати ва фестиваль томошабинларига миннатдорлик билдириб, бадиий асарга ҳақиқий баҳони вақт беришини таъкидлади.

«Бу нафақат менинг, балки бутун суратга олиш гуруҳининг, қолаверса, «Қазақфильм» киностудиясининг ғалабаси. Бундай мукофотлар бизни тинимсиз ишлашга ундайди, сизга катта раҳмат», -деди Дарежан Ўмирбаев.

Эслатиб ўтамиз, Маданият ва спорт вазирлиги буюртмаси асосида Миллий кинематографияни қўллаб-қувватлаш давлат маркази кўмагида Ш.Aйманов номидаги «Қазақфильм» AЖ томонидан суратга олинган Дидар исмли тан олинмаган адибнинг ҳаётига бағишланган «Шоир» фильми унинг ижоди ҳақида ҳикоя қилади.

Сценарий немис ёзувчиси Герман Гессенинг «Муаллиф оқшоми» асари асосида яратилган.

Фильмда бош ролни «Жігіттер»(йигитлар) гуруҳи хонандаси Ердос Қанаев ижро этган. Фильм Алматида суратга олинган.

Кино оператори Борис Трошев, сценарий муаллифи Aлександр Ророкин. Филм продюсерлари - Юлия Ким ва Ержан Aхметовлар.

1980 йилдан буён ўтказиб келинаётган Токио халқаро кинофестивали Халқаро кинопродюсерлар ассоциацияси федерацияси (FIAPF) томонидан рўйхатга олинган дунёдаги энг нуфузли 15 та кинофестиваллардан бири ҳисобланади.



Сўнгги хабарлар