09:30, 20 Февраль 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик Расул Хатаев ММА бўйича жаҳон чемпиони бўлди
AQTAÝ. Kazinform – Манғистаулик Расул Хатаев ММА бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда Мангистау вилояти алоқа маркази маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Сербия пойтахти Белград шаҳрида ММА бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада дунёнинг 62 давлатидан 550 дан ортиқ спортчи иштирок этди.
«Қозоғистондан қатнашган Манғистаулик Расул Хатаев супероғир вазн тоифасида жаҳон мусобақасида ғолиб бўлди», — дейилади хабарда.
Ақтау халқаро аэропортида чемпионни ҳамюртлари олқишлар билан кутиб олди.
Фото: lada.kz сайтидан олинган
Муаллиф: Индира Сатенбай