10:00, 06 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик профессионал боксчи рақибини нокаут эвазига мағлуб этди
ASTANA. Кazinform – Қозоғистонлик профессионал боксчи Жан Кособуцкий (19-0, 17 КО) Германия вакили Ҳусайн Муҳаммадга (17-1, 14 КО) қарши жангда чемпионликни қўлга киритди. Бу ҳақда Кazinform sports.kzга хабар беради.
Германиядаги 10 раундлик жанг муддатидан олдин бекор қилинди. Қозоғистонлик боксчи рақибини 4 марта нокдаунга учратди ва нокаут билан мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Universum Boxing промоутерлик компанияси оғир вазндаги қозоғистонлик боксчи Жан Кособуцкий (18-0, 17 КО) ва Германия вакили Ҳусайн Муҳаммад (17-0, 14 КО) ўртасидаги жангни расман эълон қилган эди.
Жан Кособуцкий сўнгги жангини 21 майдан 22 майга ўтар кечаси Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказди. У ерда франциялик спортчи Жоан Дюопни (39-7, 26 КО) муддатидан олдин мағлуб этди ва WBC International версияси бўйича иккинчи даражали чемпионликни қўлга киритди.