Қозоғистонлик боксчи Жан Кособуцкий муддатидан олдин ғалаба қозонди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик боксчи Жан Кособуцкий (17-0, 16 КО) Гамбург (Германия) шаҳрида бўлиб ўтган бокс кечасида иштирок этди, дея хабар беради Кazinform Sports.kz сайтига таяниб.
None
None

У жуда тажрибали немис боксчиси Жоан Дюопага (39-6, 26 КО) қарши жанг қилди.

Cупер оғир вазн тоифасидаги жанг 10 раунд давом этди ва WВC International унвони ўртага қўйилган эди. Жанг натижасида рақиби 6-раундда рингга чиқишдан бош тортгани учун Жан Кособуцкий ғолиб деб топилди.

Шу тариқа, Жан Кособуцкий профессионал фаолиятида 18-марта ғалаба қозонди ва WВC камарини қўлга киритди. Немис боксчиси профессионал боксда 7-марта мағлуб бўлди.

Сўнгги хабарлар