Қозоғистонлик полвонлар дзюдо бўйича Осиё чемпионатида учта медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Кazinform – Нур-Султанда ўтказилаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида терма жамоа учта медални қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Аёлар ўртасида 48 килограмм вазн тоифасидаги Абиба Абужақинова қитъа миқёсидаги мусобақада кумуш медални қўлга киритди. У финалда Вакана Когага имкониятни бой берди.

Шунингдек, эркаклар ўртасида 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Мағжан Шамшадин бронза медалини қўлга киритди. У учинчи ўрин учун кечган баҳсда мўғулистонлик Ариунболд Энхтайванни мағлуб этди. Деярли жанг давомида у рақибига бир очкога ютқазди. Натижада у усул ишлатиб, муддатидан аввал иппонни қўлга киритди.

Яна бир бронза медали Ғусман Қирғизбаевга (66 кг) насиб этди. У қирғизистонлик Кубаничбек Айбекуулу билан учрашиши керак эди. Жароҳат туфайли рақиб татамига чиқмади. Шу тариқа Ғусман бронза медали соҳибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, қитъа чемпионати 4-7 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда Осиёнинг 19 давлатидан 200 дан ортиқ дзюдочи иштирок этади.

Спортчилар 14 та вазнда баҳс олиб боришади. Улар орасида мамлакат номидан 18 нафар полвон иштирок этмоқда.

Фото: оlympic.kz

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар