08:36, 27 Январь 2025 | GMT +5
Қозоғистонлик полвон Россияда ўтказилган турнир чемпиони бўлди
ASTANA. Kazinform - Россиянинг Красноярск шаҳрида якунланган Иван Яригин кубоги турнирида қозоғистонлик курашчи Эльмира Сиздиқова ғолиб чиқди.

Рио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Э.Сиздиқова 76 килограммгача бўлган вазн тоифасида энг яхши натижани қайд этди.
У финалда мўғулистонлик Даваанасан Енх-Амарни мағлуб этди.
Яна бир қозоғистонлик Виктория Хусаинова 62 килограмм вазн тоифасида финалга чиқди ва фақат сўнгги беллашувда мағлуб бўлди.
Бундан ташқари, ушбу вазнда Тинис Дубек бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциядаги турнирда қозоғистонлик полвонлар ғолиб чиққани ҳақида ёзган эдик.