Қозоғистонлик олимлар 40 дан ортиқ экологик лойиҳаларни амалга оширмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон олимлари ҚР Таълим ва фан вазирлиги фан жамғармаси кўмагида 40 дан ортиқ экологик лойиҳаларни амалга оширмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, олимлар томонидан ишлаб чиқилган ягона лойиҳадан 336 миллион тенге даромад олинган.

«Масалан, Д.В.Сокольский номидаги Ёқилғи, катализ ва электрокимё институти олимлари газсимон чиқиндилар учун филтрлар яратдилар. Бундай филтрларнинг нефт объектларига ўрнатилиши Атирау, Ақтўбе, Қизилўрда ва Павлодар вилоятларида ҳавога заҳарли газлар чиқарилишини сезиларли даражада камайтириш имконини берди. Уларнинг илмий ишланмалари туфайли олимларнинг даромади 336 миллион тенгедан ошди», - дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Инновацион тадқиқотлар ва технологиялар институти олими Майлиби Алдабергенов озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан омухта ем ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқди.

«Ушбу аралаш озуқалар оқсиллар, аминокислоталар, витаминлар, микроэлементлар ва бошқа фойдали компонентларнинг тўлиқ тўпламига эга. Савдодан тушган даромад қарийб 250 миллион тенгени ташкил этди», - дейилади хабарда.

Лойиҳа муаллифининг таъкидлашича, этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналар пиво хамиртуруши, алкоголли бард, буғдой кепаги, узум ва олма сиркаси каби саноат чиқиндиларини утилизация қилади. Бироқ, бу чиқиндилар тўлиқ озуқа учун ишлатилиши мумкин.

Олимлар йирик корхоналарга ESG лойиҳаси орқали атроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув масалаларини бир йўлда ҳал қилиш имкониятини таклиф қилмоқдалар.

«Давлат раҳбари Парламент Мажилиснинг 2022 йил 11 январда бўлиб ўтган ялпи мажлисида ESG - глобал энергетика ва технологияларга ўтиш талабларини кучайтириш контекстида инвестиция сиёсатининг янги консепциясининг муҳимлигини таъкидлади. Биз ушбу йўналишда ишлаймиз, тадқиқотчиларнинг илмий ишланмаларини тижоратлаштирамиз. Олимлар томонидан саноат, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини қайта ишлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ободонлаштириш ва муқобил энергия ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда», – дейди Таълим ва фан вазирлиги «Фан жамғармаси» АЖ бошқаруви раиси Арин Орсариев.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram