Қозоғистонлик мерган нишонга отиш бўйича жаҳон чемпиони бўлди

None
Фото: olympic.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Зухра Ерназарова Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида нишондан отиш бўйича ўтказилаётган 53-жаҳон чемпионати ғолиби бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, қозоғистонлик Зухра Ерназарова ва Александра Садуақасова аёллар ўртасида 10 метрга ҳаракатланувчи нишонга отиш бўйича финалга чиқди ва бош соврин учун баҳслашди.

Финал баҳсида Зухра ҳамюрти Александрани 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. А. Садуақасовага кумуш медали, украиналик Галина Авраменкога бронза медали топширилди.

Ҳозирда Қозоғистон саватчасида учта соврин бор. Бир неча кун олдин Мария Дмитриенко ва Даниил Почивалов стенд отиш бўйича трап дастурида кучли учликка кирган эди.

Бокудаги жаҳон чемпионати 1 сентябрда якунланади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram