Қозоғистонлик малика “Олам гўзали” танловида миллий либосда чиқди
Сальвадорда “Олам гўзали – 2023” гўзаллик танлови доирасида миллий либослар намойиши бўлиб ўтди. Қозоғистонни Miss Almaty-2022 ва Vice Miss Qazaqstan-2022 танловлари совриндори Томирис Заире ҳимоя қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
“Меҳрли сўзларингиз учун барчага миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Кеча бизда расмий очилиш, ярим финал, бугун миллий либослар намойиши бўлди”, - деб ўртоқлашди у Instagramдаги саҳифасида.
Қозоғистонлик малика учун либосни қирғизистонлик дизайнер Арзубек Аманов тикди. Унинг сўзларига кўра, у бош кийимни “саукеле” ёки “кимешек” каби кўринадиган эмас, балки янгича ишлаб чиқишга ҳаракат қилган. У асосий эътиборни Қозоғистон тимсоллари – олтин бургутга қаратган.
"Диққат билан қарасангиз, у қанотларини ёйганга ўхшайди ва учиб кетиш ниятида. Мен ҳам қозоқ маликаси Томириснинг шахсияти билан қизиқдим, унинг услубини олиб, замонавийроқ қилдим. Тахминан бир ойда бу кўйлакни тикдик, натижадан мамнунман”, - деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Посмотреть эту публикацию в Instagram