09:31, 19 Февраль 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик қутқарувчилар билан самолёт Алматига етиб келди
ALMATY. Kazinform – 38 кишидан иборат биринчи қозоғистонлик гуруҳи, жумладан, қутқарувчилар ва тиббиёт мутахассислари Алматига етиб келди, дея хабар беради Kazinform.
Алмати шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, Туркиянинг Газиантеп шаҳридан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ил-76 самолёти бортида республика фавқулодда қутқарув отрядининг 33 нафар ходими етиб келган. Улар орасида 3 та кинолог ва 5 та авария тиббиёти врачлари бор.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев М. Габдуллин номидаги Фуқаро муҳофазаси академиясида сўзлаган нутқида қутқарувчилар Туркиядан қайтгач, тақдирланишини айтди.






