Қозоғистонлик кикбоксчилар Венгриядаги Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди

QARAǴANDY. Кazinform – Қарағанди вилояти кикбоксчилари Бекболат Аким ва Руслан Степанов Венгриядаги Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди. Улар терма жамоа сафида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: Қарағанди вилояти ЖТСБ

Бекболат Аким асли балхашлик. 23 ёшда. У ҳаваскор спортчи. Болалигидан бокс билан шуғулланади, бундан бир ярим йил аввал кикбоксингга қизиқа бошлади. Шундай қисқа вақт ичида у кўплаб халқаро чемпионат ва турнирлар совриндори бўлишга муваффақ бўлди.

photo

«Мен ўт ўчирувчи бўлиб ишлайман. Ўтган йили Туркияда ўтказилган жаҳон чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритдим. Таиландда ўтган Осиё чемпионатида иккинчи бўлдим. Шунингдек, Ўзбекистонда ўтказилган халқаро турнирнинг бронза медали совриндориман. Будапештдаги жаҳон чемпионатида учта қийин жанг ўтказдим. Биринчи жангда Буюк Британиялик жангчига қарши чиқдим, иккинчисида Словакия спортчиси билан тўқнаш келдим. Финалда финляндиялик кикбоксчига имкониятни бой бериб, 63 килограмм вазн тоифасида иккинчи ўринни эгалладим. Ҳозир Қозоғистон чемпионати ва жаҳон чемпионати саралаш босқичи учун тайёргарлик кўраяпман», – дейди Бекболат.

photo

Руслан Степанов 24 ёшда. Қарағанди шаҳрида истиқомат қилади ва ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар жанг санъати спорт мактабида методист бўлиб ишлайди. 19 йилдан бери кикбоксинг билан шуғулланади. 81 кг вазн тоифасида иштирок этади.

«Мен халқаро тоифадаги спорт устасиман. Жаҳон кубоклари, халқаро мусобақалар ва турнирлар ғолибиман. Будапештда дастлабки икки жангни ўтказдим, аммо финалда менга бир очко етишмади ва иккинчи ўринни эгалладим. Ҳозир октябр ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Жаҳон ўйинларига тайёргарлик кўраяпман. Қозоғистон чемпионати ва Португалияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этишни режалаштирганман», - дейди Руслан.

photo


photo
Сўнгги хабарлар