Қозоғистонлик икки боксчи кучли ўнликка кирди

NUR-SULTAN. Kazinform – Asianboxing.info сайти осиёлик боксчиларнинг ўнталигини эълон қилди. Улар орасида икки қозоғистонлик боксчи ҳам бор, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
None

Кучли ўнликка яқинда профессионал рингда дебют қилган Турсинбай Қулахмет (1-0, 1 КО) ва Бек Нурмағанбет (1-0, 1 КО) кирди.

Т. Қулахмет профессионал фаолиятини 23 августда бошлади. У тўртинчи раундда ўз ҳамюрти Сағадат Рахманқуловни (6-2, 4 КО) енгди. Турсинбайнинг навбатдаги жанги 11 ноябрь куни британиялик Маколей Макгоуэн (14-0-1, 3 КО) билан бўлиб ўтади.

Б. Нурмағанбет профессионал боксдаги илк жангини 26 июль куни ўтказди. У венгриялик Тамаша Ласкани (19-23-1, 10 КО) биринчи раундда нокаутга юборди. Бекнинг иккинчи жанги 31 октябрга белгиланган. Унинг рақиби - Танзаниялик боксчи Абдалла Паззи (28-7-1, 25 КО).

Сўнгги хабарлар