Қозоғистонлик хоккейчи «Барс» клубига қайтди
«Барс» хоккей клуби хабарига кўра, ҳужумчи билан шартнома 2023 йилнинг 30 апрелига қадар тузилган.
Д.Шевченко номи қозоғистонлик мухлисларга яхши таниш. У тўрт йил давомида «Барс» шарафини ҳимоя қилди.
Хоккейчи жорий мавсумни «Авангард» жамоасида бошлади. Дмитрий Омск клуби таркибида ҚХЛда 17 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Д.Шевченко «Барс»да 95-рақам билан чиқиш қилади.
Пойтахт клуби 35 очко билан Қитъа хоккей лигаси Шарқий конференциясида 9-ўринда бормоқда. Андрий Скабелка шогирдлари плей-оффга чиқиш имконини берадиган кучли саккизликка кириши учун бўлажак ўйинларда очко йўқотмасликлари керак.
«Барс» навбатдаги учрашувини Астанада 6 декабр куни «Ак Барс» (Қозон) жамоасига қарши ўтказади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ