Қозоғистонлик фермерлар Фарғонада бўлди

None
Фото: ЎзА
FERǴANA. Kazinform – Қозоғистонлик фермерлар ва аграр соҳа мутахассислари «Global Textile» пахта-тўқимачилик кластерининг илғор қишлоқ хўжалиги технологиялари ҳамда замонавий ишлаб чиқариш корхоналари билан танишиш мақсадида Фарғонада бўлдилар, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Инновацион технология ва ишланмаларни татбиқ этиб, минглаб янги иш ўринларини яратаётган, мамлакатимиздаги етакчи тўқимачилик компанияларидан бири – «Global textile» МЧЖ томонидан жорий йилда Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида «Global Textile Turkestan» пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилди.

Қозоғистонлик меҳмонлар дастлаб «Global textile» пахта далаларида бўлиб, томчилатиб суғориш тизими, зараркунандаларга қарши курашда биовоситалар қўллаш жараёнларини кўздан кечирдилар, дала ишларини ташкил этишда фойдаланилаётган Planado ҳамда экин майдонларини самарали назорат қилишда қўлланилаётган Crop Monitoring дастурларининг имкониятлари билан ташишдилар.

Шунингдек, «Global Textile» томонидан вилоятда амалга оширилган икки йирик инвестицион лойиҳа – пахта етиштириш ва уни қайта ишлашнинг тўлиқ жараёнини қамраган «Fergana Global Textile» ва «Global textile infinity» корхоналарини ҳам бориб кўрдилар. Замонавий ишлаб чиқариш ускуналари, сифат лабораторияси фаолияти, ишлаб чиқаришда жорий этилган энергия тежамкор технологиялар меҳмонлар диққатини тортди.

Сўнгги хабарлар
telegram