Қозоғистонлик ёш теннисчи Грузияда ўтказилган мусобақада мутлақ чемпион бўлди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Амир Омарханов Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида 18 ёшгача бўлганлар ўртасида ўтказилган ITF Juniors J60 турнирида мутлақ чемпион бўлди, дея хабар беради Kazinform.
None

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, Қарағанди теннис мактаби битирувчиси, айни дамда Чехияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган 15 ёшли Амир Омарханов яккалик ва жуфтлик баҳсларида муваффақият қозонди.

Амир яккалик баҳсларида озарбайжонлик Канан Гасимовдан 6:1, 6:3 ҳисобида устун келди. Қозоғистонлик теннисчи финалгача ҳам рақибларига бирорта сет бермаган.

А.Омарханов жуфтлик мусобақасида болгариялик Иван Найденов билан биргаликда қозоғистонлик Иляс Маратули - Виталий Зацепинни мағлуб этди – 6:3, 6:4.

Шу тариқа Амир Омарханов ITF Juniors мусобақасидаги бешинчи чемпионлигини қўлга киритди. Улардан иккитаси - индивидуал яккалик баҳсларда.

Тбилисидаги муваффақияти натижасида қозоғистонлик спортчи жаҳон ёшлар рейтингида 298-ўринга кўтарилди.

Худди шундай, Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро турнир ҳам Қозоғистон терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Альбина Какенова финалда Дильназ Машабаевани ортда қолдирди.

Жуфтликлар баҳсида Инкар Дуйсебай ўзбекистонлик Дарья Шубина билан биргаликда супер тай-брекда Адеми Аманкелди ва россиялик Екатерина Хўжаевани – 3:6, 7:6 (7:5), 10:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу билан А.Какенова иккинчи бор ўсмирлар ўртасидаги ITF juniors мусобақаси ғолибига айланди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар