Қозоғистонлик ёш дзюдочилар Европа кубогида пешқадамликни қўлга киритди

ALMATY. Kazinform – Қозоғистоннинг дзюдо бўйича ёшлар терма жамоаси Европа кубогида пешқадам бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик ёш дзюдочилар Европа кубогида пешқадамликни қўлга киритди
Фото: Қозоғистон дзюдо федерацияси

Федерация хабарига кўра, 29-30 июлда Қозоғистон ёшлар терма жамоаси Германия пойтахти Берлин шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Европа кубогида иштирок этди.

Икки кун давом этган мусобақада Қозоғистон терма жамоси 3 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Турнир ғолиблари рўйхати қуйидагича:

1-ўрин: Аман Бақитжан (60 кг) - олтин,

1-ўрин: Нурсултан Зайзағалиев (66 кг) – олтин,

1-ўрин: Максим Мейирлан (81 кг) - олтин,

2-ўрин: Нурайлим Сарсенбек (48 кг) – кумуш,

2-ўрин: Аружан Ережепова (52 кг) – кумуш,

2-ўрин: Жалғас Хайрулла (81 кг) – кумуш,

2-ўрин: Қудирет Досимов (90 кг) – кумуш,

2-ўрин: Карина Такиева (+78 кг) – кумуш,

3-ўрин: Жанарис Рахметқали (66 кг) – бронза,

3-ўрин: Нуржан Бисенов (81 кг) – бронза.

Эслатиб ўтамиз, Еврокубокларда 29 давлатдан 300 нафарга яқин ёш татами усталари иштирок этган.

Муаллиф: Думан Арғингелди