Қозоғистонлик эркин курашчилар Тунисдаги турнирда еттита медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform - Эркин кураш бўйича Қозоғистон терма жамоаси Тунисдаги рейтинг турниридаги чиқишларини якунлади. Спортчилар ҳисобида еттита медал бор, деб хабар беради Kazinform Оlympic.kzга таяниб.
None
None

Олтин медалга Азамат Даулетбеков (86 килограммгача) ва Абдиманап Байгенжеев (92 килограммгача) сазовор бўлишди.

Талғат Сирбаз (70 килограммгача), Болат Сакаев (79 килограммгача) ва Мамед Ибрагимов (97 килограммгача) иккинчи бўлди.

Адлан Асқаров (65 килограммгача) ва Алишер Ерғали (125 килограммгача) турнирни учинчи ўрин билан якунлади.

Умумжамоа ҳисобида Қозоғистон учинчи бўлди.

Фото: оlympic.kz

Сўнгги хабарлар