Қозоғистонлик эркин кураш усталари лицензион жаҳон чемпионатида иштирок этади
Қозоғистон кураш федерациясининг хабар беришича, ушбу жаҳон мусобақаси 2024 йилги Париж Олимпиадаси олдидан ўтказиладиган илк лицензион турнир бўлади.
Ушбу мусобақада кураш бўйича Қозоғистон терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этади.
Жумладан, мамлакат шарафини қуйидаги курашчилар ҳимоя қилади:
Мейрамбек Қартбай (57 кг),
Ўсимжан Дастанбек (61 кг),
Адил Оспанов (65 кг),
Санжар Дўсжанов (70 кг),
Нурқожа Қайпанов (74 кг),
Болат Сақаев (79 кг),
Азамат Даулетбеков (86 кг),
Ризабек Айтмухан (92 кг),
Алишер Ерғали (97 кг),
Юсуп Ботирмурзаев (125 кг).
Ушбу курашчилардан А.Даулетбеков, А.Ерғали ва Ю.Батирмурзаевлар Осиё ўйинларида ҳам иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ёзги Осиё ўйинларида юрт шарафини ҳимоя қиладиган курашчилар рўйхати маълум бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ