Қозоғистонлик Елена Рибакина Словенияда бўлиб ўтган мусобақанинг ярим финалига чиқди

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистоннинг биринчи, жаҳоннинг 25-ракеткаси Елена Рибакина Порторожда (Словения) ўтказилаётган WТА 250 турнирининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ушбу мусобақанинг 3-ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи чорак финалда дунё рейтингида 92-ўринни эгаллаб турган украиналик Леся Цуренко билан учрашиши керак эди.

Бироқ рақиб учрашувда иштирок этмади.

Шу тариқа, Е.Рибакина ўйнамай ярим финалга йўлланма олди.

Елена Рибакина дунёнинг 18-ракеткаси, мусобақанинг 2-ракеткаси бразилиялик Беатрис Хаддад Майя ёки рейтингда 65-ўринни эгаллаб турган руминиялик Ана Богдан билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Словенияда бўлиб ўтган мусобақада чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар