09:48, 15 Сентябрь 2022 | GMT +6
Елена Рибакина Словениядаги турнирнинг чорак финалига чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 25-рақамли теннисчиси Елена Рибакина Словенияда WТА 250 туркумига кирувчи турнирнинг иккинчи даврасида WТА рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган чехиялик Тереза Мартинцовани 6:4, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон теннис федерациясига таяниб хабар беради.
Биринчи сетда Елена 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди, шундан сўнг у кетма-кет етти ўйинда ғалаба қозонди.
Порторождаги мусобақанинг чорак финалида қозоғистонлик теннисчи украиналик Леся Цуренко билан куч синашади.