Қозоғистонлик Елена Рибакина Майами мастерс турнирининг 1/4 финалига чиқди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 7-ракеткаси Елена Рибакина АҚШда ўтказилаётган Майами WТА 1000 турнирининг навбатдаги босқичига йўл олди, деб хабар беради Кazinform.

Соврин жамғармаси 8,8 миллион АҚШ долларига баҳоланган мастерс турнирининг чорак финалига чиқиш учун Е.Рибакина дунёнинг 39-ракеткаси бельгиялик Элиза Мертенс билан учрашди.

Учрашув 6:4, 6:3 ҳисобида қозоғистонлик спортчи фойдасига ҳал бўлди.

У аввал дунёнинг собиқ 2-ракеткаси, ҳозирда дунё рейтингида 29-ўринни эгаллаб турган испаниялик Паула Бадосадан устун келган эди.


Сўнгги хабарлар
telegram