12:39, 25 Октябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик дзюдочи Зарина Райфова Параосиё ўйинларининг кумуш медалига эга бўлди
Дзюдочи Зарина Райфова Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Параосиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритди, деб хабар беради Каzinform агентлиги мухбири.
J2 тоифасидаги вазни 70 кггача бўлган спортчилар ўртасидаги финал баҳсида Зарина жаҳон чемпиони, мезбон Хуньюй Ван билан жанг қилди ва 0:10 ҳисобида мағлуб бўлди.
Зарина А гуруҳидаги илк учрашувида Параосиё ўйинларининг икки карра бронза медали совриндори япониялик Ацуми Нисимурани 10:0 ҳисобида ортда қолдирди.
Шу тариқа Қозоғистон еттинчи кумуш медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ параатлетчи Нурдаулет Жумағали Қозоғистон ҳисобига бешинчи олтин медални тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ